Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Париждаги терактларга нисбатан тутган ўрни ва Европадаги аксилислом актларини муҳокама қилишдан бош тортгани учун Ғарбни иккиюзламачиликда айблади. Бу ҳақда «Европейская Правда» нашри хабар берди.
«Ғарбнинг иккиюзламачилиги аён. Мусулмон бўлиб, биз ҳеч қачон террор ва оммавий қирғинни қўллаб-қувватламаганмиз. Ирқчилик, нафрат, исломдан хавфсираш ушбу жиноятлар ортида турибди. Бизнинг масжидларимизга ҳужум уюштирилганида Ғарб чоралар кўриши керак», — деди у.
Эрдўғон шунингдек Париждаги терактлар Франция махсус хизматлари террорчиларни аниқлай олмагани туфайли юзага келганини ва улар Франция фуқаролари бўлганлигини таъкидлади.
«Франция фуқаролари қирғин уюштирди, мусулмонлар эса бунинг учун айбланди», — дея қўшиб қўйди у.
Изоҳ (0)