Жорий йил Россияда Ҳаво-космик кучлар тузилади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua» Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Валерий Герасимовга таяниб.
Унинг айтишича, Ҳаво-космик кучлар айни пайтда мавжуд бўлган Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ҳаво-космик мудофаа қўшинларини бирлаштириш орқали ташкил этилади.
Россия ҳарбий қўмондонлигининг бундай режалари ўтган йилнинг декабридаёқ маълум бўлган эди. Ўшанда Ҳаво-космик кучлар таркибига ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва авиация кучлари (Ҳарбий ҳаво кучлари таркибида мавжуд бўлган) ҳамда ахборот ва зарба кучлари (Ҳаво-космик мудофаа қўшинлари таркибидаги) кириши ошкор қилинган эди.
Изоҳ (0)