Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати («Роскомнадзор») ОАВларни диний адоватни кучайтирмаслик учун диний арбобларнинг карикатураларини чоп этмасликка чақирди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
«Франциядаги фожиа муносабати билан ‘Роскомнадзор’ қатор Россия федерал ва минтақавий ОАВлари билан профилактика ишларини ўтказди. Таҳририятларга ОАВларни экстремистик фаолиятда қўллашни тақиқловчи Россия қонунчилиги низомлари эслатилди», — дейилади муассасанинг Facebook’даги саҳифасида.
«Роскомнадзор» қонунга мувофиқ, турли динлар учун муқаддас бўлган нарсалар бўйича шахсиятга тегиш диний адоватни юзага келтириш деб баҳоланишини таъкидлади.
Изоҳ (0)