Американинг Coca-Cola компанияси яқин ҳафталар ичида бутун дунё бўйлаб 2 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи, дея хабар берди The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб. Ушбу қисқариш компания учун сўнгги 15 йил ичидаги энг йириги бўлади. Coca-Cola’нинг Гонгконг, Истанбул, Лондон, Мехико ва Атлантадаги минтақавий гуруҳлари ходимлари ўз ишидан ажралади.
Компания шунингдек бюджет харажатларини камайтиради, шу туфайли ўз топ-менежерларига лимузинларни таксига алмаштиришни ва ҳашаматли Янги йил зиёфатларидан воз кечишни таклиф қилмоқда.
Бундай чоралар компаниянинг 2019 йилгача харажатларни 3 миллиард долларга қисқартириш бўйича режаси билан боғлиқ. Жорий ва келаси йилда компания даромад бўйича кўзланган кўрсаткичларга эриша олмаслиги маълум бўлгач, бундай режа қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)