АҚШда карамелли олмалар таркибида бўлган листериозни юқтириб, беш киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Хавфли инфекцияни 28 киши юқтириб олган, уларнинг 26 нафари касалхонага ётқизилган, 5 нафарини шифокорлар қутқариб қола олмаган. Касалланиш ҳодисалари 10 та штатда қайд этилган.
АҚШ эпидемиологик назорат тизимида ваколатлар идоралар ўртасида бўлиб ташлангани туфайли инфекция манбаси тезкорлик билан аниқланмади. Инфекция ўчоғи чегаралари нотўғри белгилангани сабабли эпидемик жараён қўшни штатларга ҳам тарқалиб кетди.
Листериоз — янги туғилган чақалоқларда ўлим даражасининг юқорилиги билан тавсифланувчи Listeria туридаги патоген бактериялар келтириб чиқарадиган инфекцион касаллик. Листериозни қўзғатувчи кислород киришини чеклаб қўядиган плёнкага ўралган озиқ-овқат маҳсулотларида узоқ вақт сақланиши мумкин.
Изоҳ (0)