Шимолий Корея ўз ядро дастурини тезлаштирди ва 2020 йилгача 79 та ядровий ўқ-дори яратиш учун етарли бўлган хомашё захираларига эга бўлади. Бу ҳақда бир гуруҳ америкалик экспертлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларида айтилади, деб ёзади ТАСС.
Мутахассислар хулоса қилишича, КХДР ўз ядро корхоналарида қурол-аслаҳа плутонийси ва бойитилган уран ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.
Тадқиқот муаллифлари таъкидлаганидек, Шимолий Корея Йонбендаги ядровий марказдан ташқари яна бир махфий ядро объектига эга. Бу ҳақда Америка разведкаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Америкалик экспертлар айни пайтда КХДРда мавжуд бўлган қурол-яроғ плутонийси миқдорини 30—34 килограмм деб баҳоламоқда, ундан тўққизта ядро ўқ-дорисини чиқариш мумкин.
Изоҳ (0)