Порахўрлик билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилган гонгконглик энг йирик девелопер Томас Квок беш йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse.
Шунингдек, унга 1,1 миллион доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юкланди. Худди шу иш бўйича судланган Гонгконг маъмурияти собиқ бош котиби Рафаэль Хуэй 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Квок ва Хуэй 2012 йилда ҳибсга олинган эди. Тергов давомида маълум бўлишича, Хуэй Квокдан 3,7 миллион доллар ҳажмида пора олган.
Томас Квок — Гонгконгдаги энг йирик девелоперлик компанияси Sun Hung Properties’нинг эгаларидан бири ва собиқ раҳбари. Порахўрлик иши бўйича унинг акаси ва шериги Реймонд Квок ҳам судланган, бироқ процесс давомида ундан барча айблар олиб ташланди.
Изоҳ (0)