22 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг Ижроия қўмитаси раиси — МДҲ ижро этувчи котиби Сергей Лебедев билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Суҳбат чоғида Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.
Бундан ташқари, Ҳамдўстлик фаолияти ва Ўзбекистоннинг давлатлараро ҳамкорликдаги иштироки билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)