Москва АҚШ президенти Барак Обамани фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашга таклиф қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков баёнотига таяниб.
«Россия ва АҚШ президентларининг алоқага киришиши мумкинлиги ҳақида айни пайтда музокаралар олиб борилгани йўқ», — деди Владимир Путиннинг ёрдамчиси.
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ ШҲТ саммитида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш ҳақида қарор қабул қилингани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)