Покистонда мамлакат собиқ президенти Первез Мушаррафга суиқасд қилишда айбланиб, тўрт киши қатл этилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Улар орасида россиялик Ахлас Ахлак ҳам бўлган.
Қатл Фейсалободдаги округ қамоқхонасида ижро этилди.
Таъкидланишича, осишга маҳкум қилинганларга қатлдан олдин ўз қариндошлари билан кўришишга рухсат берилди.
Аввалроқ Россиянинг Покистондаги элчихонаси россиялик Ахлас Ахлакка нисбатан жазони ўзгартириш учун бор имкониятини ишга солаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)