Қирғизистон ҳукумати бир қатор ОАВларнинг мамлакат Божхона иттифоқига қўшилиш фикридан воз кечгани ҳақидаги тахминларини рад этди. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири аппаратига таяниб, «24.kg» хабар берди.
«Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши доирасидаги ишлар давом этмоқда. Бизнинг ўз қароримизни ўзгартирганлигимиз ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас», — деди амалдорлар.
Уларнинг маълумотларига кўра, «битказиш керак бўлган» баъзи нюанслар қолган. Ушбу нюанслар техник жиҳатларга, шунингдек Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги шартнома матнига алоқадорлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ҳақидаги шартнома лойиҳасини кўриб чиқишни кейинга қолдиргани хабар берилган эди.
Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига кириши ҳақидаги шартнома 23 декабрь куни Москвада имзоланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)