Украина президенти Пётр Порошенко музокаралар чоғида ўзининг беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкога «Донецк Халқ Республикаси» ва «Луганск Халқ Республикаси»даги сайловларни тан олмагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот котибига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Порошенко Лукашенкога Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани ва 2 ноябрдаги сайловларни тан олмагани учун миннатдорлик изҳор этди», — деб ёзади матбуот котиби ўз твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашиш учун Киевга етиб келгани 21 декабрь куни хабар қилинди.
Изоҳ (0)