Венгриянинг Дьёр шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутунжаҳон ёшлар шахмат олимпиадасида 18 декабрь куни 7-тур учрашувлари ўтказилди, деб хабар беради «Olamsport».
Олимпиадада 21-рақам остида таснифланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлаб 6-турда мўғулистонлик шахматчиларни йирик 4:0 ҳисобида таслим этганди.
Куннинг иккинчи ярмида ўтказилган 7-турда Маматқул Ҳайлаев шогирдлари Венгриянинг иккинчи рақамли жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Венгрия-2 Олимпиаданинг 10-рақамда сараланган терма жамоаси ҳисобланади.
Бу Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи мағлубиятига айланди. Бундан аввал терма жамоа Олимпиаданинг 5-турида Венгриянинг биринчи рақамли жамоасига 3:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
8-тур олдидан Ўзбекистон ёшлари 18-ўриндан жой олган.
Венгрия-2 — Ўзбекистон: 3:1:
- Герго Хаваси (2353) — Ортиқ Ниғматов (2236) 1:0
- FM Адам Козак (2307) — Нодирбек Ёқуббоев (2144) 0,5:0,5
- FM Армин Жухаш (2268) — Баҳора Абдусатторова WFM (2216) 1:0
- Петер Жирай (2301) — Нодирбек Абдусатторов FM (2186) 0,5:0,5
Изоҳ (0)