8−16 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати биз учун бир мунча омадли ўтди. Жаҳоннинг машҳур агентликлари Associated Press ва Insidethegames’нинг хабар беришича, 8 нафар спортчи топширган допинг тести ижобий натижа кўрсатган. Бу ҳақда «Stadion.uz» маълум қилди.
Эътиборлиси, ушбу спортчилар орасида 3 нафарўзбекистонлик спортчининг номлари қайд этилган. Булар: Маҳлиё Тоғаева (-48 кг, 5-ўрин), Марина Сисоева (-53 кг, 4-ўрин) ва Манзура Мамасолиева (-69 кг, 9-ўрин). Айтилишича, улар топширган қон таркибида “B” пробасидаги кленбутерол моддаси топилган. Ҳозирда халқаро оғир атлетика федерациясининг қарори бўйича маълумотлар йўқ.
Шунингдек, жаҳон чемпионатининг совриндорлари Ким Ун Чжу (КХДР, аёллар -75 кг, метилтестостерон ва метандриол), Даниэль Годели (Албания, эркаклар -77 кг, станозолол), Хва Ри Чжон (КХДР, аёллар -58 кг, кленбутерол) ҳамда яна икки нафар совриндор бўлолмаган албаниялик спортчиларда ҳам тест ижобий натижа кўрсатган.
Изоҳ (0)