• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов: Мақсад – Осиё кубогида совринли ўринни эгаллаш

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААда ўтказган биринчи йиғинидан сўнг Тошкентга қисқа сафари давомида «Sports.uz» мухбири термамизнинг тайёргарликлари ва БААда ўтказиладиган навбатдаги йиғин хусусида бош мураббий Миржалол Қосимов билан суҳбатлашди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».

    Фото: championat.asia

    Фото: championat.asia

    «Миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида якунланди ва футболчилар таътилга чиқишди. Қисқа таътилдан сўнг биз Осиё кубогига тайёргарликка киришдик. Хабарингиз бор, 24 ноябрдан Тошкентда дастлабки йиғин бошланди. Бу бир ҳафталик йиғинимиз қайсидир маънода тикланиш бўлди. 1 декабрдан 14 декабргача бўлган вақт оралиғида БАА ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик. Бу йиғинда биз кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратдик. Чунки, бизда январь бўлишига қарамай Австралияда ёз бўлади. Бу эса жисмоний фаол фаслдир. Иссиқ ҳавода футболчилар чидамлилик талаб этилади. Бизнинг футболчилар ҳам шунга мос равишда ўз имкониятларини юқори даражага олиб чиқишлари зарур. Шу сабабли кунига икки маҳалдан, эрталаб ва кечқурун машғулотлар ўтказдик. Қумда, тренажёр залида ва майдонда машқлар бажардик.

    Биз БААдаги бу йиғинимизда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Булар – Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» клуби ва Фаластин терма жамоалари билан ўйинлардир. Бу учрашувлар бизнинг жамоа сифатида шаклланишимиз учун зарур эди. Натижа бундай учрашувларда муҳим эмас. Биз бироз бошқача ўйин усулларини, тактик схемаларни ҳам қўллаб кўрдик. Мана, Бразилияда ўтган охирги жаҳон чемпионатида ҳам кўрдикки, кўплаб терма жамоалар 5-4-1 тактик схемасидан фойдаланишди. Бунинг самарадорлиги қанчалик эканини бу ўйинларда синаб кўрдик. Бу Австралиядаги ўйинларда асқотиши мумкин. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги муҳим бўлгани боис бу жамоалар билан ўйинга махсус тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Футболчилар бироз чарчоқ ҳолатида майдонга тушишди.

    Иккинчи йиғинда учта ўртоқлик учрашуви — Иордания билан ва Ироқ термаси билан иккита ўйин режада бор. Биласизми, БААдаги дастлабки йиғинимизда айрим легионерларимиз ўз миллий чемпионатларидаги ўйинлари сабаб иштирок эта олишмади. Эндиги сафар уларнинг барчаси сафимизда бўлади. Булар — Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Баҳодир Насимов, Одил Аҳмедов. Ушбу футболчилар иккинчи йиғинга қўшилишади ва Осиё кубоги олдидан футболчилар бир-бирларини янада яқин тушуниб олишади, деган умиддаман. 21 декабрда Иордания, 25 ва 28 декабрда Ироқ билан ўйинлар бўлади. Афсуски, биз бошқа спарринг-рақиблар топа олмадик. Иккинчи йиғиндаги асосий мақсадимиз ўйинни шакллантиришдир.

    Футболда авлодлар алмашинуви ҳамма вақт бўлиб келган. Ёшлар келади ва тажрибали футболчилар ёнида пишиб етилади, катталар эса жамоани тарк этади. Бу йил ҳам миллий терма жамоа сафига жалб қилинган футболчилардан Жамшид Искандаров, Сардор Рашидов, Бобур Йўлдошев, Игорь Сергеев, Элдорбек Суюнов кабилар ўз ўйинларини топиб улгуришди. Буларнинг келажаги порлоқ. Улар ўз устида ишлашда давом этишлари лозим. Аста-секинлик билан уларга имкон бериб, терма жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказмасдан ёшларни таркибга жалб қилмоқдамиз. Ўйлайманки, бу каби ёшлар Осиё кубогида миллий терма жамоамизнинг ўйинига ўз ҳиссасини қўшишади. Мен ҳеч қачон биргина футболчига ишониб қолмаганман. Футбол бу – жамоавий ўйин. Шу сабабли уларнинг жамоавий руҳини кўтариш, футболчиларнинг юрагида Ватан ҳиссини ўйғотиш керак. Ҳар бир машғулотда биз шунга эътибор қаратмоқдамиз.

    Аслида Осиё кубогида иштирок этадиган жамоаларнинг бирортасини кучсиз деб бўлмайди. Биз ҳам рақибларни ўрганяпмиз, улар ҳам бизни ўрганишмоқда. Ўзим Шимолий Кореянинг ўйинини кўриб, кузатиб келдим. Ёрдамчим Бахтиёр Ашурматов ҳам «Кўрфаз кубоги» турнирида бўлиб Саудия Арабистони термасининг ўйинларини кузатиб, дискларини олиб келди. Барча рақибларимиз ҳақида маълумотлар тўплаб, ўрганиб бормоқдамиз. Бизнинг гуруҳимизга қайтадиган бўлсак, Саудия Арабистони, Шимолий Корея ва Хитой футболи кейинги йилларда анча ривожланди. Биз ҳам қараб турганимиз йўқ. Биз улардан кучлимиз ва гуруҳдан чиқишимиз лозим.

    Мақсад – совринли ўринни эгаллаш. Албатта, биз буни жуда қаттиқ истаймиз. ЎФФ президенти М. Усмонов томонидан бунинг учун бизга барча шароитлар яратиб берилди. Биз бу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўзимизнинг яхши ўйинимиз ва натижаларимиз билан жавоб беришимиз керак. Мухлисларимиз буни анчадан бери орзиқиб кутишди. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз.

    Мухлисларимизнинг терма жамоамиз ғалабасини қанчалик истаётганини биз ҳам тушуниб турибмиз. Шуни айтишим керакки, улар агарда буни бир марта истаса биз ўн чандон ортиқ истаймиз. Ҳозир жамоада ана шундай муҳит шаклланган. Футболчилар Ватан олдида, мухлислар олдида фақат ғалаба қозонишни исташади. Биз бунинг учун боримизни берамиз», − деди Қосимов.

    18.12.2014, 11:17   Изоҳ (0)   3578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германиялик футболчининг ЖЧ финалида гол урган бутсаси 2 млн еврога баҳоланди

    07.12.2014, 10:52

    Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди

    07.12.2014, 10:29

    Ака-ука Синдоровлар Бразилиядаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғалабага яқин турибди

    05.12.2014, 08:56

    Аргентиналик футбол ишқибозлари ўйинчини ғишт зарби билан ўлдириб қўйди

    04.12.2014, 14:09

    Австралиялик крикетчи бошига копток урилиши натижасида вафот этди

    27.11.2014, 12:53

    Алишер Усмонов: Лондон «Арсенал»идаги ҳар бир позиция кучайтирилиши керак

    24.11.2014, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.