АҚШ маъмуриятининг ишонч билдиришича, Россия иқтисодиётидаги жиддий муаммоларга айнан санкциялар сабаб бўлди. Бу ҳақда АҚШ Миллий иқтисодиёт кенгаши раҳбари Жейсон Фурманга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фурманнинг эслатишича, санкциялар алоҳида шахслар билан бирга, иқтисодиётнинг бутун бир секторларига тааллуқли бўлди, бу Россия иқтисодиётида мужмалликни келтириб чиқарди. Россияга зиён етказган яна бир омил нефть нархининг тушиб кетгани бўлди.
Жейсон Фурман дунё иқтисодиётида юзага келган қийинчиликлар Россиядаги иқтисодий вазият билан алоқадор эмаслигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)