Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан эътиборан мамлакатда ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари оширилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги» қарори орқали белгиланган. Ҳужжатга кўра, 2015 йил 1 январдан этил спиртининг 1 декалитр тайёр маҳсулоти учун акциз солиғи 4,183 минг сўм (+15%), табиий винонинг бир декалитри учун 5,767 минг сўм (+5%) этиб белгиланди.
Бошқа турдаги виноларнинг 1 декалитр тайёр маҳсулоти учун акциз солиғи 7,246 минг сўм (+10%), коньяк, ароқ ва бошқа ўткир алкоголли маҳсулотлар учун 37,605 минг сўм (+15%), пиво учун 4,106 минг сўм (+15%) қилиб белгиланди.
Изоҳ (0)