TGI Friday's халқаро ресторанлар тармоғининг айрим кафеларида шу йилнинг ноябрь ойидан радиобошқарувли дронлардан романтик муҳит бериш мақсадида фойдаланила бошланган эди. Бироқ бундай қурилма америкалик жуфтликнинг байрамона кайфиятини йўққа чиқарди, деб хабар беради «Uz24.uz» Mirror нашрига таяниб.
Буюк Британияда учувчисиз дрон аёл бурнининг учини кесиб юборди. «Бу ҳолат жуда ваҳимали эди. Учиб келаётган дрон тўғри юзимга қараб келди. Шукрки, у кўзимга зарар етказмади, бўлмаса фожиа бўлиши аниқ эди. Сабаби мен сураткашман, кўзларим — ноним-ку!», — деди жаҳли чиққан аёл.
TGI Friday's ходимлари жабрланувчидан узр сўради.
Маълумот учун, «байрамона дрон»лардан фойдаланиш Буюк Британиянинг кафеларида йўлга қўйилган. Дронда жуфтликлар учун омела (дарахтларга тирмашиб яшайдиган яшил бута) новдаси олиб келинади.
Изоҳ (0)