Оқ уйдагилар Россияга қарши санкциялар ҳукумат алмашишига олиб келишига умид қилмайди. Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенс баёнот берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«АҚШ, ЕИ ва бошқа давлатлар Кремлнинг халқаро ҳуқуқ ва Украина суверенитетини бузиш билан боғлиқ тажовузкор ҳаракатларига жавобан, Россияга қарши санкциялар киритди. АҚШ Россия ҳукуматида ўзгаришлар юзага келишига туртки бермоқчи эмас», — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон чекловлар жорий қилиш орқали Россия Федерацияси сиёсатига таъсир ўтказишга умид қилмоқда. Стивенс АҚШ «Россия ўт очишни тўхтатиш билан боғлиқ мажбуриятларини тўлиқ бажариши биланоқ санкцияларни бекор қилишга» тайёрлигини қўшимча қилди.
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ Давлат думасида АҚШни Россияда инқилоб тайёрлашда айблашган эди.
Изоҳ (0)