НАТО ва АҚШ қуролли кучлари Афғонистонда хавфсизликка кўмак бериш бўйича ҳарбий миссиясини расман якунлади, дея хабар бермоқда Euronews.
Қобулда бўлган тантанали маросимда Хавфсизликка кўмаклашиш халқаро кучлари (ISAF)га аъзо мамлакатлар байроқлари туширилди. Энди НАТО афғон хавфсизлик кучларини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича вазифасини бажаришга киришади. Келаси йил январидан Афғонистонда ISAF’нинг 13 минг ҳарбийлари қолади.
Изоҳ (0)