Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин «конституциявий меъёрларни доимий равишда таҳлил қилиш», «жадал ўзгариб бораётган воқеликка ўлчаб кўриш», шунингдек «имконият доирасидан ташқарига ҳам қарай билиш» зарурлигини айтди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Конституция процесси ҳеч қачон тугалланган ҳолатда бўлмайди. Баъзан ҳаётнинг ўзи бош қонунга қандайдир ўзгартиришлар киритишни талаб қилади», — деди Путин Конституциявий суд судьялари билан учрашувда сўзлаган нутқида.
Изоҳ (0)