Филиппинда «Хагупит» тўфони туфайли ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Табиий офат 13 мингга яқин уйларни вайрон қилди, 22 мингдан ортиқ бинога зарар етказди.
6 декабрь, шанба куни Филиппин ҳудудига ёпирилган тўфонга учинчи хавф даражаси берилди. Асосий зарбага Шарқий Самар провинцияси дучор бўлди.
Тўфон қурбонларининг кўпчилиги сув тошқинида чўкиб кетган.
Изоҳ (0)