Discovery телеканалининг тўғридан-тўғри эфирида намойиш этилган тажриба доирасида анаконда олимни ютишдан бош тортди, дея хабар бермоқда Deadline.
Eaten Alive («Тириклай еб юборилган») деб номланган кўрсатув телеканалда 7 декабрь куни эфирга узатилди. АҚШлик тадқиқотчи Пол Розоли улкан илон томонидан тириклайин ютиб юборилиш қандай бўлишини ўзида синаб кўришга қарор қилди. Олимнинг устидаги махсус либоси унга зарар етмаслигини таъминлаши керак эди. Бироқ анаконда табиатшуносни ютиб ўтирмади, шунчаки унга ўралиб олиб, билак қисмини сиқа бошлади. Қаттиқ сиқилиб қолгач, олим билагини бўшатиб олди ва тажрибани тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсатувга тайёргарлик жараёнида Пол Розоли анаконда томонидан тириклайин ютиб юборилган, кейинроқ илоннинг ичида ўтказган вақти ҳақида гапириб берган эди.
Изоҳ (0)