Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев фикрича, Россия Федерацияси қудратини назар-писанд қилмаслик керак эмас, деб ёзади «РИА Новости».
Назарбоев Европа ва Россия санкциялари билан боғлиқ муаммо «кўп қатламли» эканлигини айтди. «Биринчидан, халқаро ҳуқуқларнинг барчаси бузилди, йирик давлатлар раҳбарлари орасидаги ишонч камайди, G8 тарқалди, буларнинг барчаси нимага олиб келиши мумкин?» — деди Қозоғистон президенти ўзининг франсиялик ҳамкасби Франсуа Олланд билан учрашувдан сўнг.
«Россиянинг қудратига паст баҳо бериш керак эмас», — дея қўшимча қилди у Россиянинг ҳудуд бўйича энг катта давлат эканлигини эслатиб.
Франсуа Олланд 5 декабрь куни Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган эди.
Изоҳ (0)