Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Twitter’даги микроблоги обуначилари 3 миллионтага етди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Янги рекорд рақам ҳақида Россия ҳукумати раҳбарининг ўзи 4 декабрдаги хабарида маълум қилди.
Нашрнинг эслатишича, Twitter’даги шахсий аккаунтини Медведев 2010 йил ноябрида — Россия президенти лавозимини эгаллаб турган вақтида очган. 2012 йил бошида у ердаги обуначилар сони 1 миллионтага, ўша йилнинг сентябрида эса 2 миллионтага етган.
Три миллиона подписчиков - спасибо!
— Дмитрий Медведев (@MedvedevRussia) December 4, 2014
Бундан ташқари, Дмитрий Медведевнинг Instagram’даги саҳифасини 750 минг киши, «ВКонтакте»даги аккаунтини 1,8 миллион фойдаланувчи, Facebook’даги саҳифасини эса 1,3 миллион киши кузатиб боради.
Изоҳ (0)