Қрим Республикасида тадбиркорлар ва корхоналар раҳбарлари Американинг Microsoft компаниясидан хат олди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Унда Microsoft улардан ярим оролнинг ҳудудий тегишлилиги ўзгариши муносабати билан ўз маҳсулотларини қайтадан лицензиялашни сўраган.
«Украина ҳудудида сотиб олинган дастурий таъминот Россия ҳудудида қўлланила олмайди», — дейилади корхоналарга жўнатилган мактубда.
Шу тариқа, Microsoft корпорацияси Қримни Украина эмас, Россия Федерацияси субъекти сифатида тан олди.
Изоҳ (0)