АҚШнинг душманона сиёсати туфайли КХДР янги ядро синовини ўтказишдан воз кеча олмайди. Бу ҳақда мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Ча Сон Намга таяниб, «Segodnya.ua» хабар берди.
БМТ томонидан эълон қилинган ушбу баёнот Бош Ассамблеяда қабул қилинган Шимолий Корея ҳукуматини ўз фуқаролари ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда айблайдиган резолюцияга Пхеньяннинг тегишли жавоби бўлди.
«Муаллифлари Европа Иттифоқи ва Япония бўлган ушбу резолюция ортида АҚШ томонидан ўтказилаётган душманона сиёсат турибди. Бундан мақсад КХДРдаги жамият тузилмасини куч билан ағдаришдир», — деб ёзди КХДРнинг БМТдаги доимий вакили Ча Сон Нам.
«АҚШнинг душманона сиёсати КХДРни янги ядро синовлари ўтказиш борасида ўзини тийишдан воз кечишга мажбур қилмоқда», — деди у.
Изоҳ (0)