АҚШнинг Рочестер университети тадқиқотчилари тажриба сичқонлари миясига инсон мияси ҳужайраларини кўчириб ўтказди ва уларнинг ақл даражасини оширди. Бу ҳақда «Segodnya.ua» хабар берди.
Доктор Стивен Голдман ва унинг ҳамкасблари сичқон миясига 300 мингта нейроглиал ҳужайралар (асаб тўқимасининг ёрдамчи ҳужайралари)ни киритди. Улар астроцитлар (асаб ҳужайраларини ўраб, асаб тўқимасида таянч тизими ролини бажарувчи юлдузсимон ҳужайралар)га айланиб, сичқондаги глиал ҳужайраларни тўлиқ сиқиб чиқарди. Натижада сичқонларнинг хотираси ва когнитив қобилияти яхшиланди.
Энди олимлар глиал ҳужайраларни ақллироқ ҳайвонлар — каламушлар миясига кўчириб ўтказмоқчи.
Тадқиқотчилар фикрича, глиал ҳужайраларни кўчириб ўтказиш орқали склероз касаллигига чалинган беморларни даволаш мумкин. Дастлабки синовларни 1—1,5 йил ичида бошлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)