Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров кечаси Грознийда пайдо бўлган қуролли шахсларни йўқ қилиш бўйича операция давом этаётганини хабар қилди. Айни пайтгача Матбуот уйидаги олти нафар бандит отиб ўлдирилган.
«Жангариларнинг биттасиям тирик қолмайди. Операцияни ўзим бошқармоқдаман, — деб ёзади Қодиров ўзининг Facebook’даги саҳифасида. — Бизнинг асосий вазифамиз — тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймаслик».
Чеченистон раҳбари фуқаролардан операция ўтказилаётган ҳудудда кўчаларга чиқмасликни сўраб қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров Грознийда шубҳали қуролланган кишилар пайдо бўлгани, йўл-патрул хизмати ходимлари машинани тўхтатишга уринганида, уларга қарата ўт очилгани, натижада уч нафар ходим ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Таъқиб қилиш давомида тахминан беш-олти нафар бандит шаҳардаги матбуот уйига кириб олган, айни пайтда ўша ерда уларни зарарсизлантириш бўйича операция ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)