Британиялик эгизак ака-укалар Жеромм ва Жаррелл Спенслар бир кунда ота бўлди, ҳар иккисининг рафиқасига ҳам бир шифокор доялик қилди. Бу ҳақда The Daily Mirror газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар берди.
Газетада ёзилишича, 150 мингтадан 1 та ҳолатда бундай воқеа содир бўлиши мумкин. Хабарда билдирилишича, эгизакларнинг иккаласи ҳам ўғил фарзандли бўлган.
Аввалига 21 ёшли ака-укалар фарзандларининг тахминий туғилиш кунлари бир хил эканлигидан ҳайратга тушган, лекин улардан бири болалар бир кунда туғилиши мумкинлигига ишонмаган. Бироқ чақалоқлар Вулверхемптон касалхонасида бир неча соат фарқ билан дунёга келди. Дастлаб Жеромм фарзандли бўлди, унинг ўғлига Кэмерон деб исм қўйишди. Жарреллнинг ўғлига эса Кассен исмини беришди.
«Бунақа воқеани умримда эшитмаганман. Бу ғаройиб», – дейди доялик қилган Барбара Капур.
Изоҳ (0)