Украинанинг «Энергоатом» Миллий атом энергияси ишлаб чиқарувчи компанияси ва Россиянинг «ТВЭЛ» ёқилғи компанияси 2015—2016 йилларда Украина атом электр станциялари эҳтиёжлари учун Россия ядро ёқилғисини етказиб бериш тўғрисида қўшимча битим имзолади. Бу ҳақда «Энергоатом»нинг хавфсизлик бўйича директори Данко Билейга таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Россиядан келтириладиган ёқилғи ҳажми маълум қилинмаяпти, бироқ таъкидланишича, у Украинанинг 12 та АЭСларини 2016 йилгача таъминлаш учун етарли бўлади.
Изоҳ (0)