«Донецк халқ республикаси» ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашини Донбассдаги низолар ҳудудига тинчликпарварлик кучларини юборишга даъват этди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Мурожаатда айтилишича, Украина ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари натижасида «гуманитар офат ва ижтимоий геноцид» юзага келган. Бунда гап хусусан Киевнинг барча бюджет муассасаларини Украина ҳукуматига бўйсунувчи ҳудудларга кўчириб, қолганларида пенсия ва нафақалар тўловини тўхтатиш тўғрисидаги қарори ҳақида бормоқда.
Россияпараст айирмачилар буни инсон ҳуқуқларининг бузлиши деб атамоқда. Уларнинг таъкидлашича, пенсиялар одамларнинг бутун меҳнат фаолияти давомида йиққан ўз пуллари, Украина ҳукумати эса бу маблағларнинг эгаси эмас, тарқатувчисидир.
Изоҳ (0)