Франциянинг Фонтебло шаҳрида бўлиб ўтган кимошди савдосида Наполеон Бонапартга тегишли бўлган шляпалардан бири 1 миллион 884 минг еврога сотилди, деб хабар бермоқда Yahoo News.
Agence France-Presse хабарига кўра, харидор Жанубий кореялик коллекционер бўлган.
Кимошди савдосига Монако князи Альбер II’нинг Наполеон буюмлари коллекциясидаги мингга яқин ашёлар қўйилган. Савдо улкан шов-шувга сабаб бўлган ва унда нафақат алоҳида шахслар, балки дунёнинг етакчи музейлари ҳам иштирок этган.
Изоҳ (0)