«Вишеград тўртлиги» давлатлари (Венгрия, Польша, Чехия ва Словакия) президентлари Қримнинг Россия томонидан эгаллаб олиниши тажовуз эканлигига қўшилди. Бу ҳақда Словакия президенти Андрей Киска 16 ноябрь куни Братиславада бўлиб ўтган «Вишеград гуруҳи» мажлисидан сўнг матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «Сегодня».
У «муваффақиятли чегарадош қўшни — Украинанинг ‘Вишеград гуруҳи’ мамлакатлари, Европа ва бутун дунё учун фойдаси тегиши»ни таъкидлади.
«Тўртлик» мамлакатлари президентлари фикрича, Украина инқирозига муносабатлар масаласида Европа иттифоқи «умумий позицияга эга бўлиши ва Украина билан ҳамфикр бўлиши» керак.
Аввалроқ Пётр Порошенко ва «Вишеград тўртлиги» давлатлари раҳбарлари Братиславада янги форматдаги ҳамкорликни таъсис этиш ҳақида келишиб олгани хабар берилган эди. Улар шу жумладан, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари даражасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида битим тузди.
Изоҳ (0)