Бундан бир йил аввал Қозон аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраган «Боинг-737» қурбонлари дўст ва қариндошлари ҳалокат жойига ташриф буюриб, ёдгорлик тошига гул қўяди. Уларни аэропортга етказишга кетадиган харажатларни минтақа ҳукумати ўз бўйнига олади, дея хабар бермоқда ТАСС Татаристон транспорт ва йўл хўжалиги вазири котиби Ноила Клевлеевага таяниб.
Республикадаги барча православ ибодатхоналарида ва масжидларда марҳумлар хотирасига мотам тадбирлари ўтказилади. Уларда Татаристон митрополияси раҳбари архиепископ Анастасий ва Татаристон муфтийси Комил Самигуллин иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг 17 ноябрь куни Қозон халқаро аэропортига қўниш вақтида Москвадан учиб келаётган «Боинг-737» йўловчи самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт «Татаристон» авиакомпаниясига тегишли бўлган. Рейс рақами 363 бўлган «Боинг» Москванинг «Домодедово» аэропортидан учиб келаётган бўлган. Самолёт ноқулай об-ҳаво шароитида уч марта қўнишга ҳаракат қилган ва сўнгги уринишда аэродромнинг парвоз майдонида ерга урилган.
Самолёт бортида 50 киши, жумладан, олти нафар экипаж аъзоси ва 44 нафар йўловчи бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)