Испанияда янги аксилкоррупциявий рейд доирасида 32 киши қўлга олинди, уларнинг кўпчилиги сиёсатчилар ва давлат хизматчиларидир. Бу ҳақда «Европейская Правда» хабар бермоқда.
Амалдорлар пул «ювишда», фирибгарликда ва давлатдан буюртма олмоқчи бўлган компаниялардан пора олганликда гумон қилинмоқда.
Oперaция ҳали давом этмоқда, шунинг учун янги ҳибслар ҳам кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испанияда маҳаллий даражадаги 51 нафар амалдор порахўрликда гумон қилиниб ҳибсга олингани хабар берилган эди. Улар ҳукумат ваколатларини суиистеъмол қилиб, сўнгги икки йил ичида давлатга 250 миллион евро зарар келтиришда айбланмоқда.
Изоҳ (0)