Деярли ўн бир йил давомида Шимолий Кореянинг марҳум етакчиси Ким Чен Ирнинг ёнида юрган Ли Ён Гук ҳозирда Жанубий Кореяда яшаб, ўз фаолияти ҳақида мемуарлар ёзмоқда. Бу ҳақда CNN телеканалига асосланиб «РИА Новости» хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, Ким Чен Иннинг отасини қўриқлаш хизмати аъзоларини тайёрлашда яккакурашларнинг махсус усуллари, таэквандо, умумий жисмоний машқлар, тактика ва куч бўйича машғулотлар, сузиш кабилар умумий тайёргарлик жараёнининг бир қисминигина ташкил қилган. Тайёргарликнинг асосий қисми эса мафкуравий тарбия бўлган. Ли унга фақат «буюк доҳий»га хизмат қилиш учун туғилгани ҳақидаги фикр сингдирилганини маълум қилган.
Унинг айтишича, Ким Чен Ирнинг икки юзи бўлган: у яхши кафиятдалигида олтинга кўмган, ёмон кайфиятда эса ҳаётдан маҳрум қилган. Кимнинг махсус лифтидан ва кулдонидан юқори амалдорлардан бири махфий равишда фойдаланишини билиб қолганда, уни сургун қилган ва амалдор лагерда ҳалок бўлган.
Раҳбарининг қанчалик шафқатсиз бўлганини Ли Жанубий Кореяга қочгандан кейин тушунган. У Ким Чен Ир отаси Ким Ир Сен ва ўғли Ким Чен Ин сингари диктатор бўлганини англаганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги раҳабр Ким Чен Ин улар орасида энг шафқатсизидир.
Ли Ён Гук 1994 йилда Корея Халқ Демократик Республикасидан қочишга уринган. Бироқ у қўлга олиниб, Ёдок конслагерига сургун қилинган. Лекин у охир-оибатда барибир қочишгқ муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)