Ҳиндистонда ядровий ўқ-дориларни ташишга қодри бўлган ўрта масофага учувчи Аgni-2 баллистик ракетасининг навбатдаги синовлари муваффақиятли кечди. Бу ҳақда ҳинд ОАВларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Аgni синфидаги баллистик ракеталар Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг «Бошқарилувчи ракеталарни ишлаб чиқиш комплекс дастури» доирасида ишлаб чиқилган. Илк парвоз 1999 йилда амалга оширилган.
Аgni-2 ҳавога кўчма учириш мосламаларидан юборилиши мумкин бўлган, 1 тоннагача оғирликдаги ядровий ўқ-дориларни кўтара оладиган 12 метрли баллистик ракетадир.
Изоҳ (0)