Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ўз ҳарбий тузилмасини яратмоқчи эмас, дея хабар бермоқда «РИА Новости» ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцевга таяниб.
«ШҲТ хартияларининг базавий низомлари ушбу ташкилот раҳбарлигида ҳеч қандай қуролли шаклланмалар тузилишини назарда тутмайди», — деди у.
Мезенцевнинг қўшимча қилишича, мудофаа вазирликлари билан ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган «Тинчлик миссияси» ҳарбий ўқув машғулотларининг вазифаси ШҲТ мамлакатлари бўлинмалари билан аксилтеррорчилик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутади.
Изоҳ (0)