Хитой Халқ Республикаси ўз илмий-тадқиқот ва геология-қидирув лойиҳаларини ривожлантириш учун Антарктидада аэропорт қуришни режалаштирмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Голбал Times журнали берган хабарга кўра, аэропорт қитъанинг шарқий қисмидаги Хитойнинг «Чжуншань» номли иккинчи тадқиқот станцияси яқинида жойлашади. Учиш-қўниш йўлаги узунлиги ва сиғими маълум қилинмаган.
Антарктидада 1984 йилдан буён тадқиқотлар олиб бораётган Хитой жанубий қутбга экспедициялар учун 1993 йилда Украинадан сотиб олинган ва «Сюелунь» деб аталган мамлакатдаги ягона музёрар кемадан фойдаланиб келади.
Жорий йилнинг апрель ойида уюштирилган экспедицияда хитойликлар «Тайшан» номли тўртинчи станцияни очган. У денгиз сатҳидан 2,6 километр баландликда, «Чжуньшань» ва «Кунлань» станциялари ўртасида жойлашган. Шунингдек, бешинчи қутб станцияси қурилиши учун ҳам жой аниқланган.
Изоҳ (0)