Россия президенти Владимир Путин сунъий қопламали стадионда футбол ўйнаётиб, ўмров суягини синдириб олганини хотирлади, дея хабар бермоқда «Спорт-экспресс».
«Футболни камдан-кам ўйнайман, лекин бир марта сунъий майдонда ўйнаб ўмров суягимни синдириб олганман», — деди президент ФИФА бош котиби Жером Валькенинг 2018 йилги жаҳон чемпионатининг барча машғулот базаларини табиий қоплама билан таъминлаш ҳақидаги талабига жавобан.
«Футболчилар бир хил шароитларда машқ қилиши ва ўйнаши керак», — деган эди Вальке ЖЧ — 2018 ташкилий қўмитаси кузатув кенгаши мажлисида.
Изоҳ (0)