Россия банкларининг Украинадаги жами йўқотишларини 25 миллиард доллар деб баҳолашмоқда. Бу ҳақда банк бозоридаги манбаларига таяниб, «Коммерсант» хабар берди.
Хабар берилишича, ушбу маълумотлар бош вазир Дмитрий Медведев иштирокида ўтказилган ёпиқ мажлисда айтилган.
Манбанинг аниқлик киритишича, муҳокамалар чоғида бу максимал эҳтиёткорлик билан берилган ёки консерватив баҳо эканлиги таъкидланган. «Ҳақиқий баҳо эса ушбу сумманинг ярмига тенг», — деди у.
Шу тариқа гап 12,5 миллиард доллар ҳақида бораётган бўлиши мумкин.
Булар бизнеси Украина билан боғлиқ бўлган Россия компанияларига кредит берган, ўз баланси ёки Украинадаги шўбалари баланси ҳисобидан украиналикларга кредит тақдим этган барча Россия банкларига тегишли йўқотишлардир.
Изоҳ (0)