Испанияда маҳаллий даражадаги 51 нафар амалдор порахўрликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб «Европейская правда» хабар бермоқда.
Улар ҳукумат ваколатларини суиистеъмол қилиб, сўнгги икки йил ичида давлатга 250 миллион евро зарар келтиришда айбланмоқда.
Коррупция ишлари бўйича прокуратура маълумотларига кўра, сиёсатчиларнинг барчаси турли ишларни амалга ошириш учун пудрат тақдим этиб, ноқонуний комиссия ҳақи олишда гумон қилинмоқда.
Порахўрлик жиноятларини фош қилиш бўйича операция Мадрид, Валенсия, Леон ва Мурсияда 2014 йил январидан бошлаб ўтказилган.
Изоҳ (0)