АҚШнинг Вашингтон штати Мэрисвилл шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада яраланган ўсмирлардан яна бири вафот этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» шифохона расмий вакилларига таяниб.
Фожианинг учинчи қурбони 14 ёшли Жиа Сориано бўлди. Касалхонада мактабнинг яна уч нафар ўқувчиси ётибди, уларнинг барчаси оғир аҳволда деб айтилмоқда.
Ҳодиса 24 октябрь куни эрталаб содир бўлди. 14 ёшли Жейлин Фрайберг исмли йигитча тўппонча билан қуролланиб, мактаб ошхонасига киради ва отишма уюштиради. Ҳужум натижасида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлади, яна етти киши турли даражада жароҳат олади. Қуролланган йигит охирида ўз жонига қасд қилади.
Изоҳ (0)