Қозоғистон Украинага иқтисодий ва гуманитар ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда, деб ёзади Korrespondent.net Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг жорий йил 26 августида Божхона Иттифоқи—Украина—Европа Иттифоқи форматидаги Минск саммитида берган баёнотига мувофиқ, айни пайтда Украинага иқтисодий ва гуманитар ёрдам бериш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда», — дейилади идора хабарида.
Таъкидланишича, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида Қозоғисотн 40 минг доллар маблағ ажратган. У Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украинадаги махсус мониторинг миссиясига йўналтирилади.
Изоҳ (0)