Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида таълим дастури доирасида ҳукумат томонидан ноутбук билан мукофотланган мактаб ўқувчилари уларни сота бошлаган, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Штат ҳукумати 2012 йилдан 10—12-синфларда таълим даражасини ошириш мақсадида «бепул ноутбук» кампаниясини бошлади, бироқ ўқувчилар улардан фойдаланишга шошилмади.
Ноутбукка эга бўлгач, ўқувчилар уни интернетдаги маркетинг порталлари орқали сотган ва шу тариқа осон йўл билан «пул ишлаб топган». «Давлат» ноутбукларини сотиб олиш истаги билдирилган эълонлар ҳам кўпайиб кетган.
Хусусий коллеж ўқитувчиси бундай ноутбукни 230 долларга сотиб юборгач, ҳақиқат юзага чиқди. Унинг айтишича, қурилмани ўқувчиларидан бирининг ота-онасидан олган. Ўқитувчи қашшоқлик туфайли бундай ишга қўл урганини айтган.
Кампания бошидан буён ҳукумат 24 мингдан ортиқ ўқувчини ноутбуклар билан таъминлади. Бироқ ўқувчиларнинг уларни сотиб юборгани ҳақида эшитиб, ҳукумат ранжиди. Математика ўқитувчисига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)