Латвия ўз иттифоқдошларини Лиэпая шаҳрида НАТОнинг ҳарбий денгиз базаси ташкил этилиши зарурлигига ишонтирмоқчи. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги вакили Янис Сартс маълум қилган, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«Биз Лиэпаядаги базамизни НАТО кемалари мунтазам кириб чиқа оладиган базага айлантириш устида ишлаяпмиз. Ундан НАТО Болтиқ денгизидаги операциялар учун база сифатида фойдалана олишини мақсад қилганмиз», − деди у.
Шунингдек, НАТО Болтиқ денгизида ўз фаолиятини кенгайтиришни истаётгани маълум қилинган. Масалан, иттифоқнинг минадан тозалаш бўлинмаси бу ҳудудда анча фаоллашади. Бироқ Латвия бундан кўра кенгроқ режаларни илгари сурмоқда.
Изоҳ (0)