Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Суданда қуролланган номаълум шахслар БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ходимини ўғирлаб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

БОДнинг мамлакатдаги миссияси раҳбари Эдди Руа ўз ҳамкасблари 24 соатдан буён бедарак кетганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, асли жанубий суданлик бўлган ходим Малакал шаҳрига йўл оладиган самолётга чиқиш учун кутиб турганида саккиз нафар қуролли кишилар келиб, уни номаълум йўналишда олиб кетишган.

Улар Жанубий Судан миллий хавфсизлик кучлари ходимлари ёки мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган қайсидир гуруҳлардан бирининг аъзолари эканлиги ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Жанубий Суданда 2013 йилнинг декабрь ойида бошланган фуқаролик уруши сабабли мамлакатнинг деярли ярим миллион нафар аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ўшанда президент Салва Киир бошлиқ ҳукумат давлат тўнтаришининг олди олинганлигини эълон қилди. Мазкур тўнтаришни тайёрлашда собиқ вице-президент Риэк Macҳарни айблашди.

Бу икки сиёсий куч орасидаги келишмовчиликлар уларнинг етакчилари мамлакатдаги иккита энг йирик қабилага мансублиги боис кучайди. Жорий йилнинг 23 январида томонлар ўзаро ўт очишни тўхтатиш борасида шартнома туздилар, аммо бу билан тинчлик бўлишига экспертларнинг кўзлари етмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар