Ғарбнинг санкциялар орқали Россияга босим ўтказиши вазиятни ҳал қилишни осонлаштирмайди, аксинча уни фақат қийинлаштиради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Сербиянинг «Политика» нашрига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди, деб ёзади «Европейская правда».
«Янги санкциялар тинчлик процессини илгари суриш бўйича битимларга эндигина эришилган пайтдаёқ киритилаверса, қандай қилиб Украинадаги вазиятни юмшатиш ҳақида гапириш мумкин?» — деди у.
Путин шунингдек Россиянинг ядро қуроли ҳақида эслатиб ўтди ҳамда Россия ва АҚШ муносабатлари ҳақида гапирар экан, Ғарб давлатларига товламачиликдан воз кечишни маслаҳат берди.
«Биз ўз томонимиздан тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро манфаатларнинг ҳисобга олинишига асосланган конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз», — дея қўшимча қилди Путин.
Изоҳ (0)