Калифорниянинг Непа водийсида 933 килограммлик ошқовоқ етиштирилди. Шимолий Америкадаги энг оғир ушбу ошқовоқни Нью-Йоркка юбориб, ботаника боғидаги экспонатлардан бирига айлантиришмоқчи. Бу ҳақда UzReport хабар берди.
Бундан аввалги рекорд ҳам Непа водийсида ўстирилган ошқовоққа тегишлидир.
Хабар берилишича, ушбу ошқовоқни етиштирган киши 13 348 доллар миқдорида мукофот пулига эга бўлган.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда дунёдаги энг оғир ошқовоқ йўналишидаги рекорд Швейцарияда етиштирилган 952 килограммлик экинга тегишлидир.
Изоҳ (0)